Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 81144 марта ўқилди

Тиббий кўрик фуқароларнинг соғлиғи транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш мақсадида ўтказилади.

Ҳайдовчиликка номзодлар дастлабки тиббий кўрикдан, ҳайдовчилар эса даврий мажбурий кўрикдан ўтказилади.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларига ўқишга киришдан 1 ой олдин тиббий кўрикдан ўтилади.

Тиббий кўрик пуллик асосда шифокор мутахассислардан иборат таркибда тиббий комиссия  томонидан ўтказилади.

Тиббий кўрикдан ўтказиш муддати 3 календарь кунигача.

Тиббий кўрик текширувлари
  • флюорографик текширув
  • RW қон;
  • терапевт;
  • нарколог;
  • психиатр;
  • кардиолог;
  • травматолог-ортопед;
  • жарроҳ;
  • невропатолог;
  • офталмолог.
  • ЭКГ (55 ва ундан катта ёшдагилар).

Ўтган бир йил мобайнида флюорографик текширувидан ўтган шахслар қўшимча равишда флюорографик текширувидан ўтишлари талаб этилмайди.

Тиббий кўрикни ўташда тақдим этиладиган ҳужжатлар
  • паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат.

Кўзойнак ёки эшитиш аппарати билан транспорт воситаларини бошқаришга яроқли деб топилганда тиббий маълумотномадаги «алоҳида белгилар» сўзларидан сўнг «кўзойнак (контакт линза) тақиш мажбурий» ёки «эшитиш аппарати мажбурий» деган белги қўйилади.

083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномаси ва унинг дубликатини олиш
  • 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома унда кўрсатиб ўтилган муддатгача амал қилади.

Ҳайдовчиликка номзод ёки ҳайдовчи тиббий комиссия томонидан тиббий кўрик натижалари бўйича транспорт воситасини бирон бир тоифасини ёки умуман транспорт воситаларини бошқаришга нолойиқ деб топилган тақдирда унга бериладиган 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномада ушбу ҳақида тегишли белги қўйилади.

Chat