Шрифт ўлчами
Кўриниш
Алимент тўлаш тўғрисида келишув
Нотариал хизматнинг соддалаштирилган тавсифи:
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув (алимент миқдори, шартлари ва тўлаш тартиби) алимент тўлаши шарт бўлган шахс билан алимент олувчи ўртасида тузилади. Агар алимент олувчи муомалага лаёқатсиз бўлса, келишув унинг қонуний вакили билан тузилади.
1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
- Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
- 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
- ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
- чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация - қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
- фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
2. Томонларнинг алимент мажбуриятлари бўйича қариндошлигини тасдиқлович ҳужжат .
3. Даромад ва (ёки) бошқа даромад тасдиқловчи ҳужжатлар.
4. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат билан кадастр файли (кадастр паспорти) / Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекциясининг транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаси (рўйхатга олиш гувоҳномаси) (Келишув бўйича алимент тўлаш усули ва тартиби мол-мулк бериш ёки бошка усуллар билан амалга оширилган ҳолларда).
Нотариал ҳаракатни иштирокчилари:
Изоҳ: Зарур бўлса, шартномада таржимон иштирок этиши мумкин.
Хизматни олиш нархи
Никоҳ шартномасини нотариал тасдиқлаш, уларга ўзгартиришлар киритиш ёки бекор қилиш давлат божи ундирилмайди.
Хизматни олиш муддати: 60 дақиқагача
Хизматни олишнинг якуний натижаси: Алимент тўлаш тўғрисида келишув
Оила кодексининг 131-модда. Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувнинг шакли
133-модда. Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментлар миқдори