Шрифт ўлчами
Кўриниш
Перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома бола ўлик туғилганда ёки ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган (перинатал ўлим) ҳолларда тиббий муассаса ёки суд-тиббий экспертиза бюроси томонидан тўлдирилади.
Бунда онанинг ҳомиладорлик муддати 22 ҳафта ва ундан ортиқ, боланинг бўйи 25 см ва ундан ортиқ, вазни 500 грамм ва ундан ортиқ бўлиб, тирик туғилганлик мезонларидан ҳеч бири мавжуд бўлмаса, бола ўлик туғилган ҳисобланади.
Ваколатли орган: тиббий муассасалар ва суд-тиббий экспертиза бюролари.
Хизмат учун тўлов: бепул.