Шрифт ўлчами
Кўриниш
Ҳукумат қарори (586-сон, 15.09.2025 й.) билан “Маҳалла фуқаролар йиғини ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Реестр давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан идоралараро электрон ҳамкорлик учун зарур бўлган маҳалла фуқаролар йиғинига оид ягона маълумот манбаи ҳисобланади.
Реестр Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорига асосан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан шакллантирилади.
Реестр Уюшма томонидан “Рақамли маҳалла” ахборот тизимида юритилади.
Реестрда қуйидаги маълумотлар шакллантирилади, жумладан:
▪️ маҳалланинг тўлиқ ва қисқача номи;
▪️ маҳалла коди;
▪️ солиқ тўловчининг идентификация рақами;
▪️ Кенгаш қарори санаси ва рақами;
▪️ маҳалла жойлашган ҳудуд;
▪️ маҳалланинг ҳудудий чегараси геомаълумотлари.
Маълумотлар Реестрдан маҳалла коди ёки маҳалла СТИРидан фойдаланиш орқали олинади.