Қарорга кўра, қуйидагилар 2026 йил учун асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгиланди, жумладан:
► замонавий интенсив агротехнологияларни кенг жорий этиш натижасида ҳосилдорликни пахтачиликда 50 центнердан ошириш, ғаллачиликда 100 центнерга етказиш;
► илм-фан ютуқлари ва устоз-шогирд анъаналарига асосланган янги тизимни жорий этиш орқали пахтачиликда ҳосилдорликни ошириш.
2026 йил ҳосилидан бошлаб:
► тупроқнинг 1 бонитет балига нисбатан норматив ҳосилдорликка (центнер/гектар) 0,7 коэффициентни қўллаган ҳолда пахта хомашёсини етиштириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади. Бунда:
▪️ имтиёзли кредитларнинг 0,6 коэффициентдан ошган қисми учун ликвидли гаров таъминоти тақдим этилади;
► пахта етиштиришда агротехник тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, плёнка ва томизғичли шлангларни харид қилиш харажатлари имтиёзли кредитлар ҳисобидан амалга оширилади. Бунда:
▪️ имтиёзли кредитлар тижорат банклари орқали ҳар йили январь – август ойларида ажратилади;
► йил давомида имтиёзли кредит лимитининг 50 фоизгача қисмидан фойдаланган пахта етиштирувчи фермер хўжаликларига белгиланган тартибда сотилган пахта қийматининг 5 фоизи миқдорида субсидия ажратиш тизими жорий қилинади.