Қарорга кўра, “Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўлови ойига БҲМга нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланди:
✅ 2026 йил 1 январдан:
▪️ Тошкент шаҳрида – 30 фоиз;
▪️ вилоятлар марказларида – 25 фоиз;
▪️ республиканинг қолган туман (шаҳар)лари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хоразмнинг Урганч шаҳарларида – 15 фоиз;
▪️ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмнинг қолган туман (шаҳар)ларида – 10 фоиз;
✅ 2026 йил 1 сентябрдан:
▫️ Тошкент шаҳрида – 60 фоиз;
▫️ вилоятлар марказларида – 50 фоиз;
▫️ республиканинг қолган туман (шаҳар)лари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хоразм вилоятининг Урганч шаҳарларида – 30 фоиз;
▫️ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қолган туман (шаҳар)ларида – 20 фоиз.
Қарор билан тасдиқланган низомга, жорий ой учун тўлов мазкур ойнинг 10-санасидан кечикмасдан тўланади. Бунда сентябрь ойи учун тўлов 30-санага қадар амалга оширилади.
✔️ Ота-оналар тўловидан қуйидагилар озод этилади:
► “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг фарзандлари (таълим олувчилар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида);
► алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернат ўқувчилари;
► етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, умумий ўрта таълим ташкилотларининг инклюзив синфларида таълим оладиган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар.