Унга кўра, педагогика йўналишларида кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш мақсадида талабаларнинг билимларини ташқи диагностикадан ўтказилади.
Ташқи диагностика ҳар ўқув йилида бир марта педагогика йўналишларида таҳсил олаётган 3-босқич талабалари ўртасида тест синовлари шаклида ўтказилади.
Тест синовлари 50 та саволдан иборат бўлиб, уларни бажариш учун 45 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри жавоб 2 балл билан баҳоланади ва максимал натижа 100 баллни ташкил этади.
Ташқи диагностикадан ўтказиш учун ҳар ўқув йилининг сентабр ойида мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан камида 5 нафар малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилади:
Ташқи диагностика натижаларига кўра, ўртача 56 балл ва ундан юқори натижа қайд этган таълим йўналишлари “талабларга жавоб берадиган”, 56 баллдан паст натижа кўрсатган йўналишлар эса “талабларга жавоб бермайдиган” деб баҳоланади.
Мазкур диагностика натижалари талабаларнинг жорий ўзлаштириш кўрсаткичлари ва рейтинг балларига таъсир қилмайди ҳамда педагог кадрлар тайёрлаш сифати ҳолатини таҳлил қилишга хизмат қилади.