Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қайта ташкил этилади

  • 13.05.2025
  • 45 марта ўқилди

“Истиқболли кадрларни мақсадли тайёрлаш ҳамда уларни давлат бошқаруви ва хизматига самарали жалб этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-78-сон, 05.05.2025 й.) қабул қилинди. 

Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси этиб қайта ташкил этилади.

Академиянинг асосий вазифаларидан бири этиб давлат хизматчиларининг малакасини мунтазам ошириб бориш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, бошқарув кадрларини магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим босқичларида ўқитиш белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг Васийлик кенгаши тузилади.

2025 йил 1 июлдан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат хизматчиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ходимларнинг касбий ривожланиш эҳтиёжларига асосланган ҳолда ташкил этилади ҳамда малака оширишнинг анъанавий, муқобил ва мустақил шакллари жорий этилади.

Chat