Ҳукумат қарори (313-сон, 13.05.2025 й.) билан ташкиллаштирилган тарзда чет элга ишга юборилган ва борган давлатининг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларини қайтариш ва уларни қайтариш билан боғлик харажатларни ундириш тартиби жорий этилади.
Қарорга кўра, чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган фуқароларга қуйидаги таъсир чоралари қўлланади:
Депортация қилинган фуқаролар қуйидагилар асосида қайтарилади:
Депортация қилинган фуқаролар уларнинг транспорт харажатларини молиялаштириш орқали қайтарилади.
Фуқаронинг молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризаси ижобий кўриб чиқилганидан сўнг 1 иш кунида Миграция агентлиги ва фуқаро ўртасида қарз шартномаси тузилади.
Шартномага мувофиқ молиявий ёрдам олган шахс ушбу маблағларнинг ўрнини 30 кун муддатда қоплаши лозим.