Айрим ёшларга ўқишга кириш учун тайёрланиш харажатлари қоплаб берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 майдаги «Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори қабул қилинди.
Қарорда етим, ота-она қаромоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларининг самарадорлигини ошириш масалалари кўрилган.
Қарорга кўра, ижтимоий ҳимояга муҳтож 14-23 ёш оралиғидаги ёшларга олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тайёрланиш харажатлари бир маротаба қоплаб берилади. Бунда ҳар бир курс учун (5 тагача фан) ҳар ой ёрдам пули бериб борилади. Ушбу ёрдамнинг давомийлиги 12 ой. Яъни, ўқувчига тайёрланиш даврининг 12 ой муддатида ҳар бир ўқиётган фани учун низомда келтирилган миқдорида ёрдам пули берилади.
Ижтимоий ёрдам қуйидаги миқдорларда ҳар бир курс (5 тагача) учун ҳудудлар кесимида қуйидагича миқдорда тўлаб берилади:
Эслатма! Ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун қуйидагича талаблар қўйилади:
Ёрдам олган ёшлар олий таълим ташкилотларига ўқишга кириш учун тайёрлаш курсларига мунтазам қатнашиши зарур. Шунингдек, ўқишга кириш учун тайёрлаш курслари якуни бўйича бериладиган белгиланган намунадаги сертификатни олиш талаб этилади (шундай сертификат тақдим этилган тақдирда).
Ушбу ёрдамдан фойдаланиш учун талабгорлар нодавлат таълим ташкилоти билан тузилган шартномани тақдим этиши керак бўлади.
Муҳим! Мазкур ёрдам, истисно тариқасида, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан ҳомий тайинланган Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг фарзандларига ҳам кўрсатилиши мумкин.