Жорий йилнинг 18 август куни "Мадад" - муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
Меморандумдан кўзланган асосий мақсад - махаллаларда хуқукий тарғибот ва ташвиқот ишларини ўзаро мувофиқлаштиришга қаратилган ҳамкорлик алоқаларини изчил ривожлантириш орқали аҳолининг ҳуқуқий онги ва хукуқий маданиятини юксалтиришга доир ишларни кучайтириш ва пировард натижада ҳар иккала соҳа фаолиятини янада такомиллаштириб боришдан иборат.
Меморандумнинг асосий вазифалари жамиятда фуқароларнинг хукуқий саводхонлик даражасини оширишга кўмаклашиш, ахолига хамда "Маҳалла еттилиги" вакилларига бепул хукукий маслахатлар ва тушунтиришлар бериш, шунингдек, суд ва бошқа давлат органларига низоли масалаларни хал этиш учун зарур бўладиган процессуал ва бошқа ҳуқуқий хужжатлар (ариза, шикоят, даъво ариза) лойиҳаларини бепул тайёрлаб бериш йўли билан амалий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади.