Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти йўлга қўйилади

  • 20.08.2025
  • 31 марта ўқилди

“Криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда жиноятларнинг олдини олиш бўйича манзилли чоралар” Концепцияси тасдиқланди. 

Маҳаллаларда алоҳида ташкилий-профилактик тадбирлар ҳамда манзилли чоралар билан илмий-амалий ёндашувларни уйғунлаштирган ҳолда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва хавфсиз муҳитни яратиш Концепциянинг асосий мақсади ҳисобланади.

  • Концепцияга кўра, туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи ва прокурорнинг хизмат хонаси 2025 йил якунигача бевосита маҳаллада ташкил этилиб, кундалик ишининг бошланиши ва якуни айнан ўша ерда амалга оширилади.
  • Маҳаллаларда босқичма-босқич маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти йўлга қўйилади.

Ижтимоий профилактика объектлари, айниқса, оила-турмуш доирасида ҳуқуқбузарликлар содир этувчи шахсларнинг (жанжалкаш ва низоли оилалар) ҳолидан мажбурий равишда камида ҳар 3 кунда хабар олиш амалиёти йўлга қўйилади.

Маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида “маҳалла еттилиги” томонидан фуқаролар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борувчи “маҳалла тарғиботчиси” жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилади.

Маҳалладаги жамоат жойлари, кўп қаватли тураржой ва уйлар олдида “ташвиш” тугмалари ўрнатилади.

Chat