Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўлови миқдорлари белгиланди

  • 16.12.2025
  • 40 марта ўқилди

Ҳукумат қарори (776-сон, 10.12.2025 й.) билан “Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби белгиланди.

Қарорга кўра, “Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўлови ойига БҲМга нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланди:

2026 йил 1 январдан:

  • Тошкент шаҳрида – 30 фоиз;
  • вилоятлар марказларида – 25 фоиз;
  • республиканинг қолган туман (шаҳар)лари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хоразмнинг Урганч шаҳарларида – 15 фоиз;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмнинг қолган туман (шаҳар)ларида – 10 фоиз;

2026 йил 1 сентябрдан:

Тошкент шаҳрида – 60 фоиз;
вилоятлар марказларида – 50 фоиз;
республиканинг қолган туман (шаҳар)лари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хоразм вилоятининг Урганч шаҳарларида – 30 фоиз;
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қолган туман (шаҳар)ларида – 20 фоиз.

Қарор билан тасдиқланган низомга, жорий ой учун тўлов мазкур ойнинг 10-санасидан кечикмасдан тўланади. Бунда сентябрь ойи учун тўлов 30-санага қадар амалга оширилади.

Ота-оналар тўловидан қуйидагилар озод этилади:

  • “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг фарзандлари (таълим олувчилар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида);
  • алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернат ўқувчилари;
  • етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, умумий ўрта таълим ташкилотларининг инклюзив синфларида таълим оладиган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар.
Chat