Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Фуқаролар эндиликда ИИВ билан Telegram-бот орқали боғланиши мумкин

  • 17.04.2026
  • 25 марта ўқилди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги аҳоли ва тизим ходимлари билан тезкор мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида янги инструментни жорий қилди.


Махсус Telegram-бот — @iiv_shxbb_bot ишга туширилди. У орқали ИИВнинг Ўз хавфсизлик бош бошқармаси билан тўғридан-тўғри боғланиш имконияти мавжуд.

Бот орқали ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилаётган коррупция ва товламачилик ҳолатлари, хизмат фаолиятидаги муаммолар ҳамда бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар ҳақида хабар бериш мумкин.

Вазирликда таъкидланишича, ҳар бир мурожаат тезкорлик билан кўриб чиқилади ва мурожаат этувчининг махфийлиги кафолатланади.

Chat