Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Тошкентда ҳар бир туман маълум соҳаларга ихтисослаштирилади

  • 17.04.2026
  • 24 марта ўқилди

Шавкат Мирзиёев пойтахтни ривожлантиришнинг янги моделига ўтиш режаларини маълум қилди.


Унга кўра, Тошкент шаҳридаги 12 та туманнинг ҳар бири алоҳида иқтисодий соҳага ихтисослаштирилади — гастрономия, туризм ва IT’дан тортиб логистика ва электротехникагача

16 апрель куни давлат раҳбари Тошкентда иқтисодий ўсиш суръатларини ошириш ва тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитларни кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Янги ёндашув асосида жорий йилдан бошлаб пойтахт туманлари қуйидаги соҳалар бўйича ихтисослаштирилади:

  • Бектемир тумани — кимё саноати ва улгуржи савдо;
  • Мирзо Улуғбек тумани — кабель саноати, илм-фан, таълим ва IT;
  • Мирабад тумани — озиқ-овқат саноати, туризм ва умумий овқатланиш;
  • Учтепа тумани — заргарлик маҳсулотлари, маиший хизматлар ва чакана савдо;
  • Чилонзор тумани — фармацевтика, савдо, хизмат кўрсатиш ва спорт;
  • Шайхонтоҳур тумани — мебел ишлаб чиқариш ва гастрономик туризм;
  • Юнусобод тумани — қоғоз саноати ва туризм;
  • Яшнобод тумани — электротехника ва транспорт-логистика соҳаси;
  • Яккасарой тумани — енгил саноат ва молиявий хизматлар;
  • Янгихаёт тумани — автомобилсозлик ва логистика;
  • Олмазор тумани — қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва таълим;
  • Сергели тумани — металлургия, логистика ва автосервис.

Мазкур тизим орқали ҳар бир ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва янги иш ўринларини яратиш мақсад қилинган.

 

Chat